Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гиёҳвандлар жазога тортилди

Гиёҳвандлар жазога тортилди

Фото:«Xabar.uz»

Жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани суди ва туман Маъмурий суди томонидан «Давлатобод» маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан «Менинг маҳаллам – менинг судьям» шиори остида очиқ мулоқот ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Тадбир доирасида ташкил этилган сайёр суд мажлисида Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди томонидан икки нафар айбланувчига тегишли жиноят иши кўриб чиқилди. Айблов хулосасига кўра, улар жорий йил 5 февраль куни гиёҳвандлик воситасини тайёрлаб, истеъмол қилаётган вақтида ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинган. Суд мажлисида бу икки шахс қилмишидан пушаймон ҳолатда барча айбига иқрор бўлди. Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан қонунда белгиланган тартибда жазо тайинланди.

Шунингдек, сайёр суд мажлисида Учтепа туман Маъмурий суди томонидан бир қатор фуқароларни маъмурий жавобгарликка тортишга доир материаллар кўриб чиқилди.

– Бу каби сайёр суд мажлисларида жиноят содир этган шахснинг қилмиши қандай оқибатга олиб келиши фуқароларга кўрсатилмоқда, – деди Учтепа туман суди судьяси Б.Султонов. – Аҳоли билан мулоқотларда атрофда бўлаётган воқеаларга лоқайд қарамаслик зарурлиги тушунтирилмоқда. Жиноятчиликка қарши курашишда жамоатчиликнинг ўрни муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланиб, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг