Гўшт ва ун арзонлашади
Ўзбекистон ун ва гўшт нархларини Россия билан махсус «Агроэкспресс» поездларини ишга тушириш орқали барқарорлаштиришни режалаштирмоқда.
Гап ҳатто ташиш учун энг нозик ҳисобланган юкларнинг ҳам бутлигини кафолатлайдиган рефрижераторли контейнерли поездлар ҳақида кетмоқда: Ўзбекистон мева ва сабзавотларни юборади эвазига эса гўшт ва ун олади.
Ўзбекистондан Россияга дастлабки синов «Агроэкспресс»ни (қарийб 40 вагон) 2021 йилнинг кузида жўнатиш режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter