Гулистон шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Гулистон шаҳар ҳокими лавозимига Хожиманов Жамолиддин Ҳуснуддинович тайинланди.
Жамолиддин Хожиманов 1987 йилда Сардоба туманида туғилган. Тайинловга қадар Чилонзор туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Бир ой аввал Гулистон шаҳрининг олдинги ҳокими Тўлқинжон Дадабаев ўз хоҳиши билан лавозимидан кетганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter