Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гулнора Каримовадан қайтарилган маблағлар қайси соҳага ишлатилиши маълум бўлди

Гулнора Каримовадан қайтарилган маблағлар қайси соҳага ишлатилиши маълум бўлди

Гулнора Каримованинг Швейцарияда музлатиб қўйилган маблағларини қайтариш бўйича якуний жараёнлар бошланди.

Адлия вазириги томонидан тарқатилган хабарда айтилишича, яқинда Франциядан Г.Каримовага тегишли 10 миллион АҚШ доллари қийматидаги қўшимча активлар Ўзбекистонга қайтарилди. 2020 йилнинг май ойида ҳам Франциядан 10 миллион АҚШ доллари қийматидаги активлар қайтарилган эди.

Шу билан бирга, Г.Каримова мулкларини қайтариш ва реституция қилиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг кўптомонлама траст жамғармасини ташкил этишга келишилди. Мазкур жамғармадан Гулнора Каримовага нисбатан жиноий иш юрутуви доирасида тўлиқ мусодара қилинган активларни қайтариш учун фойдаланилади.

Ҳозирги кунда тахминан 131 миллион АҚШ доллари қийматидаги активлар қайтарилишга тайёр.

Жамғарма бошқаруви Швейцария, Ўзбекистон ва БМТ вакилларидан ташкил топади. Қайтарилган маблағлар БМТнинг қоида ва низомлари асосида тузилган Жамғарманинг мониторинг ва баҳолаш тизимига мувофиқ назорат қилиб борилади.

Фуқаролик жамияти институтлари Жамғарма фаолиятида маслаҳатчилар сифатида иштирок этади.

Қайтарилган маблағлар аҳоли фаровонлигини яхшилаш учун ижтимоий соҳага сарфланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг