Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ҳаж–2023» мавсуми учун тўлов миқдори маълум қилинди

«Ҳаж–2023» мавсуми учун тўлов миқдори маълум қилинди

«Ҳаж–2023» мавсуми учун бир зиёратчига тўлов миқдори – 68 млн 760 минг сўм этиб белгиланди.

Қайд этилишича, 2023 йилнинг бошида, яъни 15 майга қадар 36 мингга яқин Ўзбекистон фуқаролари Умра амалларини бажарди.

2022 йилда Ҳаж зиёрати учун 12 минг квота ажратилган бўлса, жорий йилда 15 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари Ҳаж зиёратини адо этишлари белгиланди.

Саудия Арабистони талабига кўра, Ҳаж зиёратига борувчилар тегишли вакциналарнинг тўлиқ дозаси билан эмланган бўлишлари керак.

Зиёратчилар 4 июн кунидан 19 июнь кунига қадар Мадинага шаҳрига боришади ва 4 июль кунидан 19 июль кунига қадар юртимизга қайтиб келишади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг