Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Акмал Бурхонов: «Ҳамма коррупция ҳокимликлар томонидан қилиняпти деган қараш нотўғри...»

Акмал Бурхонов: «Ҳамма коррупция ҳокимликлар томонидан қилиняпти деган қараш нотўғри...»

Бугун Ёшлар ижод саройида ташкил этилган Халқаро медиа-холда «Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги: Ўзбекистон тажрибаси ва хориж амалиёти» мавзусида халқаро экспертлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Давлат статистика қўмитаси, Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбар ва мутасаддилари сўзга чиқди. Шунингдек, журналист ва блогерларнинг саволларига жавоб беришди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раиси Акмал Бурхонов:

— Амалдорлар, давлат хизматчилари айниқса ҳокимларга нисбатан коррупционер деб қараш тез-тез учраб туради. Мен ҳокимларнинг ёнини олмоқчи эмасман. Коррупцион жиноятларнинг статистикасини оладиган бўлсак, ҳокимликларда ҳам бундай жиноятлар бўлиши мумкин, аммо бу ҳамма коррупцион ҳолатлар ҳокимликлар томонидан амалга ошириляпти, дегани эмас. Журналистлар ва блогерлардан уларга нисбатан асоссиз тамғалар қўйишда эҳтиёт бўлишларини сўрардим. Чунки бу ҳам қонуний, ҳам инсонпарварлик жиҳатларига тўғри келмайди.

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг