Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳарбийлар қийин вазиятда қолган донорлик хизматига ёрдамга келди. Оғир беморлар учун қон топширилмоқда

Ҳарбийлар қийин вазиятда қолган донорлик хизматига ёрдамга келди. Оғир беморлар учун қон топширилмоқда

Бугун, 10 апрель куни Марказий ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари карантин вақтида потенциал донорлар сони кескин камайиб кетганлиги сабабли кўнгилли равишда қон топширишди. Бу ҳақда ҳарбий журналист, капитан Ғайрат Мадраҳимов Xabar.uz'га маълум қилди.

Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида корхона ва ташкилотлар фаолияти ҳамда фуқароларнинг ҳаракатланиши вақтинча чекланиб, донорлик қони захираси ҳам камайди. Ўтган вақт ичида онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморлар учун донорлар ёрдамига муҳтожлик сезила бошлади.

Муаммони бартараф этишга ҳисса қўшиш мақсадида ҳарбий хизматчилар савоби улкан саховат тадбирига бош қўшдилар. Яъни Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги билан келишган ҳолда ҳудудий қон қуйиш марказлари мутахассислари томонидан Самарқанд, Жиззах ҳамда Навоий гарнизонларида хизматни ўтаётган кўнгилли ҳарбий хизматчилардан донорлик қони олиш йўлга қўйилиб, бунинг учун етарлича шарт-шароит яратилди.

«Эзгулик албатта қайтади» шиори остида ўтказилган тадбирда донорлик қони топширган ҳарбий хизматчилар тиббиёт пунктининг ўзида оқсил моддаларга бой маҳсулотлардан тановвул қилишди. Улар бир суткага дам олишга юборилди ҳамда 3 кунга жисмоний машқлардан озод қилинди.

Маълумот ўрнида, вилоят қон қуйиш кўчма станциясининг кунлик қуввати 150 нафар донордан қон олишга мўлжалланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг