«Ҳаром пуллар кирмасин тендерга...» — журналист-сенатор давлат харидларидаги ўйинлар ҳақида
Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги мажлисида сенатор, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими раиси Фармон Тошев молия, бюджет тизимидаги муаммолар ҳақида аччиқ ва оғриқли муаммоларни гапирди:
«Халқ таълими тендерда ютиб олган ҳамма нарса «брак» чиқмоқда. Энг қизиғи, мактабга компютер олиб келяпти. Уни қайтариб берамиз десак, 15 секундда пул кўчирилади. Лекин 6 ойдан буён бу пулни қайтариб ололмаймиз... Биз нима учун бу мавзуни кўтаряпмиз, агар шу тендерга ютиб олган одам — давлат харидларидагилар жазо олганда эди, биз бундай ҳолатга тушмасдик. Мана шуни айтмоқчимиз, холос...».
«Бу ишларни амалга оширишни ўзимизга беринг, бошқалар аралашмасин, ҳаром пуллар кирмасин тендерга...», — қўшимча қилди сенатор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter