Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳастимомдан Таймс скверга қадар. Дунё мусулмонлари илк таровеҳ намозини адо этди (фото)

Ҳастимомдан Таймс скверга қадар. Дунё мусулмонлари илк таровеҳ намозини адо этди (фото)

10 март куни дунё мусулмонлари қатори ўзбекистонликлар ҳам Рамазон ойининг безаги бўлмиш таровеҳ намозини бошладилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари илк таровеҳ намозини Тошкент шаҳридаги «Ҳазрати Имом» (Ҳастимом) жоме масжидида адо этди.

Мусулмонлар идораси хабарига кўра, юртимиздаги 1600 дан зиёд масжидда хатми Қуръон ўтказилмоқда.

«Муборак ойнинг фараҳбахш кечалари энди бошланди. 27 кун давомидаги хатми Қуръонлар, 30 кунлик таровеҳлар намози ҳар бир мўмин учун катта ажру савоб олиш имкониятидир», – дейилади Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабарида.

Нью-Йоркдаги машҳур Таймс сквердан тортиб Қоҳирадаги Амр ибн Ос тарихий масжидига қадар дунё мамлакатларида ҳам таровеҳ ибодати адо этилмоқда.

Исроил маъмурияти мусулмонларнинг учинчи муқаддас масжиди – Ал-Ақсога 40 ёшдан кичик фаластинликларнинг киришини ман этган. Ишғол остида шаҳарда яшовчи мусулмонлар намозни муқаддас масжид ҳовлиларида ўқиган. Уруш давом этаётган Ғазо аҳли ҳам гарчи ҳудуддаги аксар масжидлар Исроил бомбардимони оқибатида яксон қилинган бўлса-да, вайроналарда бўлса-да ибодатни адо қилди.

Эътиборингизга юртимиз ҳамда жаҳон мамлакатларида таровеҳнинг илк куни акс этган фотосуратлар ҳавола қилинмоқда. Фотосуратлар Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати ҳамда AP, AFP, Reuters, Anadolu каби агентликлар томонидан олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг