Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳаво ҳарорати кўтарилиши давом этади — Ўзгидромет

Ҳаво ҳарорати кўтарилиши давом этади — Ўзгидромет

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбeкистон бўйича 16-20 октябр кунларига об-ҳаво прогнози тақдим этилди.

Ушбу ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида асосан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат жанубий ҳудудларда, шунингдек, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 18 октябр куни баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Ҳаво ҳароратининг аста-секин кўтарилиши давом этади. Бугун кундузи ҳарорат 18-20 даража атрофида бўлади, ҳафтанинг иккинчи ярмида эса ҳаво кундуз кунлари 22-25 даражагача, жанубда 27 даражагача исийди. Кечаси ва эрталаб ҳаво анча илиқ, ҳарорат 7-12 даража илиқ атрофида бўлади.

Пойтахтимизда 16-20 октябр кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари 7-8 даража илиқдан 11-12 даражагача аста-секин кўтарилади. 16-17 октябр кунлари кундузи 19-22 даража, 18-20 октябрда 22-25 даража бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг