Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳаво шарлари ёрдамида Бухоро гумбазлари бўйлаб 100 метр баландликда саёҳат

Ҳаво шарлари ёрдамида Бухоро гумбазлари бўйлаб 100 метр баландликда саёҳат

Бухорода биринчи марта ҳаво шари учирилди.

Фото: «Uzbektourism.uz»

Қадим Бухорода биринчи марта ҳаво шари учирилди. Ушбу ташаббус Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, тижорат банклари ҳамда Ўзбекистон аэронавтика федерацияси билан ҳамкорликда амалга оширилди, деб хабар берди қўмита матбуот хизмати.

Фото: «Uzbektourism.uz»

Сайёҳларни жалб қилиш учун лойиҳа доирасида камида тўртта ҳаво шари сотиб олиш режалаштирилган.

Ҳаво шарлари ёрдамида сайёҳлар қадимий Бухоро устидан осмону фалакка кўтарилади ва улар ярим соат давомида қадимий шаҳар гумбази бўйлаб 100 метр баландликдан бутун шаҳарни томоша қилишлари мумкин бўлади. Бу эса сайёҳларга ажойиб фотосуратлар олиш ва хушкайфият тақдим этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг