Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳимоя ордери олиш учун эркаклар ҳам мурожаат қилишмоқда

Ҳимоя ордери олиш учун эркаклар ҳам мурожаат қилишмоқда

Фото:«DW»

АОКАда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмат раҳбари Саодат Боймирзаева иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда матбуот котиби соҳага оид айрим статистик маълумотларни очиқлади. 

Савол: Реабилитация марказларида зўрлик ишлатилишидан жабр кўрган хотин-қизларга қандай ижтимоий ёрдамлар кўрсатилади ва бу каби марказларга асосан кимлар мурожаат қилиши мумкин?

Жавоб: Мамлакатимизда оғир ижтимоий аҳволда қолган, жумладан оилавий муаммолар ва турмушида зўрлик ишлатилишига дуч келган шахсларга аноним тарзда шошилинч тиббий, руҳий, ижтимоий, педагогик, ҳуқуқий ва бошқа ёрдам кўрсатиш мақсадида Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари иш олиб боради, уларнинг сони ҳозирда юртимизда 197 та.

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида ушбу марказларга фуқаролардан 14 849 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 5 796 тасига психологик, 3 680 тасига юридик, 503 тасига тиббий ва 1 553 тасига бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатилган.

Афсуски, мазкур турдаги марказларга эркаклар ва ҳатто болаларнинг мурожаат қилиши ҳолатлари кузатилмоқда. Шу йилнинг ўтган даври мобайнида жисмоний зўравонликка учраган 18 нафар бола ва 168 нафар эркаклар мурожаати қабул қилинган.

Мурожаат қилганларнинг 2 577 нафари билан марказ психологлари иш олиб борган, тиббий ёрдамга муҳтож 497 нафар шахсга биринчи ёрдам кўрсатилиб, тиббиёт муассасаларига юборилган. 442 нафар фуқаро марказлардаги ётоқхоналарга жойлаштирилган ва уларга зарур ёрдамлар кўрсатилган.

Ўзаро таҳлиллар давомида мурожаатчиларнинг 9 870 нафари ёки 67 % га яқини фақатгина юридик ва психологик маслаҳат олиш учун мурожаат қилгани ва уларнинг мурожаатларида зўравонликка учраш аломатлари йўқлиги аниқланган.

Мазкур мазмундаги мурожаат эгаларига 2000 та ҳуқуқий ёрдам, хусусан, 1 539 тасига ҳуқуқшунослар томонидан маслаҳатлар берилди. 217 нафар фуқарога турли мазмундаги ҳуқуқий ҳужжатларни расмийлаштиришда, 189 нафар фуқаронинг Ҳимоя ордери олишида ёрдам берилди. 55 нафарига суд ва бошқа идораларда ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда вакиллик қилинди.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, жисмоний зўравонлик асосан оилаларда содир этилиб, эр-хотин, қайнона-келин ёки куёв ўртасидаги турли можаролар оқибатида юзага келмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг