Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Она-болани қутқарган йигитга вилоят ҳокими иш таклиф қилди

Она-болани қутқарган йигитга вилоят ҳокими иш таклиф қилди

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида 21 ёшли спортчи йигит каналда оқиб кетаётган она ва болани қутқариб қолгани хабар қилинганди.

Вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев Янгиер шаҳри марказидан оқиб ўтувчи Жанубий Мирзачўл каналида чўкаётган, Саидисломбек Абдулқосимзода томонидан қутқариб қолинган она ва боланинг хонадонида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олган.

Кўрсатган жасорати учун Саидисломбекка миннатдорлик билдирилган ва совғалар топширилган. Шунингдек, у вилоят ҳокими томонидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида ишлашга тавсия қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг