Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳоким ўринбосари ва ёрдамчилари жиноят устида қўлга тушди

Ҳоким ўринбосари ва ёрдамчилари жиноят устида қўлга тушди

Фото: ДХХ

Фарғона ва Наманган вилоятларида коррупция ва фирибгарлик билан боғлиқ жиноятлар фош этилди

ДХХ ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Боғдод тумани ҳокимининг ўринбосари 8 минг АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинган.

Терговга қадар текширувда аниқланишича, ушбу мансабдор ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Бешариқ туманида яшовчи фуқаро томонидан «электрон онлайн аукцион» савдо платформаси орқали ижара ҳуқуқи асосида ютиб олинган 2,4 сотих ер майдонини бошқа бир фуқарога мулк ҳуқуқи асосида ўтказиб беришни ваъда қилган.

Наманган шаҳри ҳокимининг маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ёрдамчиси мазкур маҳалладаги «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ажратилган ер майдонларидан 8 сотих қисми учун далолатнома расмийлаштириб, бир йил давомида нотурар сифатида фойдаланиб туриш ва бир йилдан сўнг ер тоифаси қарорини тураржой тоифасига ўзгартириб беришни ваъда қилиб, эвазига фуқародан 6 000 АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХ Наманган вилояти бўйича бошқармаси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳокимлик вакили келишилган пулни олган вақтида ушланган.

Янги Наманган тумани маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирида ҳам худди шундай ҳолат кузатилди. Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси туман ҳокимлиги ва кадастрдаги танишлари орқали ушбу маҳалладаги 12 сотих давлат захирасида бўлган ер майдонининг ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига фуқародан 16 000 АҚШ долларини талаб қилиб, олдиндан 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Ҳозирда ушбу ҳокимликлар вакилларига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг