Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳоким ёрдамчилари жамғармасининг маблағлари нима мақсадда ишлатилади?

Ҳоким ёрдамчилари жамғармасининг маблағлари нима мақсадда ишлатилади?

Ҳукумат қарори (72-сон, 16.02.2022 й.) билан Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Жамғарманинг ижрочи органи ҳисобланади.

Жамғарма маблағларидан, жумладан, қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

- ҳоким ёрдамчилари иш ҳақининг аввалги иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан кам бўлган қисмини компенсация қилиш;

- бошқа ҳудудлардан келиб ишлаётган ҳоким ёрдамчилари ва республика вакиллари учун турар жой ижараси харажатлари учун компенсация тўлаш (БҲМнинг 2 баравари миқдорида – 540 минг сўм);

- иш фаолиятида яхши натижаларга эришган ҳоким ёрдамчилари ва республика вакилларини ҳар ойда мукофотлаш;

- ўз шахсий автомобилидан фойдаланаётган республика вакилларининг транспорт харажатларини компенсация қилиш;

- республика вакилларининг бир ойда бир марта доимий яшаш жойига темир йўл транспортида бориб келиши учун компенсация тўлаш «эконом» тарифи бўйича харажатларнинг 100 фоизи, «бизнес» тарифи бўйича харажатларнинг 70 фоизи (самолётда учиш бундан мустасно);

- йил якуни бўйича ўзига бириктирилган ҳудудда юқори натижаларга эришган республика вакилларига ва ҳоким ёрдамчиларига ипотека кредити асосида уй-жой харид қилиш учун субсидия тўлаш (уй-жой қийматининг 50 фоизигача, бироқ 150 миллион сўмдан ошмаган миқдорда);

«Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси» кўкрак нишони билан мукофотланганларни тақдирлаш (БҲМнинг 5 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти – 1 млн 350 минг сўм).

Низомга кўра шунингдек, ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш ва баҳолаб бориш имконини берувчи «Онлайн маҳалла» электрон платформасига қараб қуйидаги миқдорларда ойлик мукофот пули тўланади:

- қониқарли деб топилганда – ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида;
- яхши деб топилганда – ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида;
- аъло деб топилганда – ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг