Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳокимлар зиммасига шахсий масъулият юкланади

Ҳокимлар зиммасига шахсий масъулият юкланади

Фото: Президент матбуот хизмати

Президентнинг «Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилингани ҳақида хабар бергандик.

Қарорга кўра қуйидагилар  белгиланмоқда:

  • Нукус ва Тошкент шаҳарлари, вилоятлар марказларида чорраҳаларни тўлиқ рақамли бошқарув тизимига ўтказиш бўйича шахсий масъулият Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимлари зиммасига юкланади;
  • Нукус ва Тошкент шаҳарлари, вилоятлар, туман (шаҳар)лар марказларида йўл белгилари, кўрсаткичлари ва светофорларни ўрнатиш, йўл чизиқларини чизиш, пиёдалар ўтиш жойларини белгилаш орқали йўл ҳаракати воситаларини тартибга солишга ички ишлар органлари йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари масъул ҳисобланади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Х. Шерматов), Ички ишлар вазирлиги (П.Р. Бобожонов) билан биргаликда икки ой муддатда, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида инвесторларни жалб қилган ҳолда, чорраҳаларда рақамли бошқарув тизимини қуйидаги даврларда жорий қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни белгилайди:

  • 2023 йил якунига қадар пойтахтнинг барча чорраҳаларида, шунингдек, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларининг йирик асосий серқатнов чорраҳаларида, 2024 йил якунига қадар Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларининг барча чорраҳаларида рақамли бошқарув тизимини қуйидаги даврларда жорий қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар амалга оширилади;
  • транспорт ва пиёдалар оқими, пиёдалар билан боғлиқ содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларининг таҳлили асосида туманлар ва шаҳарлардаги аҳоли гавжум ҳудудларда пиёдалар ўтиш жойларига пиёдалар бошқарадиган светофорларни 2023 йил якунига қадар ўрнатилиши назарда тутилмоқда.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг