Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ички ишлар тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

Ички ишлар тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

Фото: Xabar.uz

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди.

Подполковник Тўйчиев Фарход Йўлчиевич Жиззах вилояти Зомин тумани бўйича ИИО ФМБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Ф.Тўйчиев Жиззах вилояти Зомин тумани ИИБ бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Полковник Шайзоков Фарход Холбекович Самарқанд вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Ф.Шайзоков Сирдарё вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Подполковник Жалилов Отабек Абдусаматович Самарқанд вилояти Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар О.Жалилов Самарқанд вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Полковник Давиров Равшан Ишкуватович Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Р.Давиров Самарқанд вилояти ИИБ 38-сон манзил колонияси бошлиғининг тезкор-қидирув, тартибот ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида хизмат қилган.

Майор Азизов Хайриддин Сирожитдинович Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Х.Азизов Тошкент вилояти Тошкент тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида хизмат қилган.

Подполковник Султанходжаев Равшан Иркинович  Тошкент шахар ИИББ Ташкилий бошқарма бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Р.Султанходжаев ИИВ Тезкор-қидирув ҳамкорлиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида хизмат қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг