ИИББ бедарак йўқолган фуқаронинг қидирувида ёрдам сўради
Жорий йилнинг 15 март куни соат тахминан 11.00да Янгийўл шаҳри, «Мевазор» маҳалласи, Самарқанд кўчасида яшовчи 1992 йилда туғилган Баҳодиров Бобур Иброҳим ўғли, уйидан кўчага чиқиб, қайтиб келмаган.
Алоҳида белгилари: бўйи 170-175 см, гавда тузилиши ўртача, сочлари калта ва қора рангда, қошлари қалин, кўзлари қора.
Шу куни у, қора куртка, кулранг қалин жемпер, жинси шим, қора кроссовкада бўлган.
«Ҳурматли фуқаролар! Агар сиз Баҳодиров Бобур ҳақида бирор бир маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимига ёки 102 рақамига хабар беришингизни сўраб қоламиз», дейилади ИИББ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter