Иккита туманда ҳоким ўринбосарлари ишдан кетди
Хоразм вилояти Янгибозор тумани ва Наманган вилояти Уйчи тумани ҳокимларининг ўринбосарлари эгаллаб турган лавозимларидан озод этилган. Бу ҳақда ҳокимлар қарорлари имзоланган.
Маълум бўлишича, Янгибозор тумани ҳокими ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Феруза Рўзметова билан тузилган меҳнат шартномаси 2022 йил 25 мартдан бекор қилинган.
Шунингдек, Исломжон Валиханов бошқа ишга ўтгани муносабати билан 2022 йилнинг 1 апрель кунидан Уйчи тумани ҳокимининг ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимидан озод этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter