Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Илмий тадқиқотчига Президент уй совға қилди

Илмий тадқиқотчига Президент уй совға қилди

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистон Миллий университетида олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари раҳбарлари, олимлар ва ёш тадқиқотчилар билан «Олий таълим соҳасини янада ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кенгайтириш» бўйича ўтказилган учрашувида олим ва педагогларнинг ижтимоий шароитларини яхшилаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратган эдилар.

Бунинг натижасида жорий йилнинг 3 июнь куни Тошкент давлат аграр университетининг 06.01.05-Селекция ва уруғчилик ихтисослиги бўйича таянч докторантуранинг 1-курсида таҳсил олаётган Рустамов Назар Сарвар ўғлига «Президент совғаси» сифатида Тошкент шаҳри, Сергели туманидан уй совға қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг