Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Имом ат-Термизий» масжидига янги имом тайинланди

«Имом ат-Термизий» масжидига янги имом тайинланди

Яҳё домла Абдураҳмонов Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги «Имом ат-Термизий» жоме масжидига имом этиб тайинланди.

У шу пайтгача тумандаги «Имом ал-Бухорий» масжиди имоми бўлиб ишлаб келаётганди.

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов шом намозига мазкур масжидга ташриф буюриб, намозхонларга янги имомни таништирди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу масжиднинг аввалги имоми Исҳоқжон домда ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари ортидан ишдан олинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг