Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан 234 нафар ёш олим 28 та давлатга илмий стажировкага юборилди

Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан 234 нафар ёш олим 28 та давлатга илмий стажировкага юборилди

Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан 234 нафар ёш олим 28 та давлатга илмий стажировкага юборилди.

Юртимизда фаолият олиб бораётган ёш ўзбек олимларининг чинакамига таянчи ва қанотларидан бири бўлган инновацион ривожланиш агентлиги томонидан 2023 йилда хорижда малака ошириш ва лаборатория асбоб-ускуналарини ташкил қилиш бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.

Жумладан, 2023 йилда Инновацион ривожланиш агентлиги директори томонидан жами 256 нафар ёш олимни хорижий мамлакатларга малака ошириш учун юбориш бўйича 18 та буйруқ расмийлаштирилди. Бунинг натижасида эса 69 та олий таълим ва бошқа илмий муассасаларда фаолият юритувчи 234 нафар ёш олим 28 та хорижий давлатлардаги (Италия, Жанубий Корея, Россия, Белоруссия, Венгрия, Буюк Британия, Германия ва бошқалар) 89 та нуфузли илмий-тадқиқот марказларига юборилди ва уларнинг қисқа муддатли малака ошириш харажатлари қопланди.

Бундан ташқари 17 та илмий-тадқиқот институтлари таъмирланди ва 149 турдаги илмий лаборатория асбоб-ускуналари хариди ташкил этилди. Булар учун 64,32 млрд сўм миқдоридаги бюджет маблағлар сарфланди. Шунингдек, 19 турдаги реагент ва илмий-тадқиқот институтларини 117 турдаги замонавий асбоб-ускуналар билан таъминлаш учун шахсий ғазна ҳисобварақлар орқали 21,7 млрд сўм йўналтирилди. Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ бошқа харажатлар учун эса 0,7 млрд сўм сарфланди.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда бундай ислоҳотларнинг ўрни беқиёсдир. Шундан келиб чиқиб, айнан, Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан ёш ўзбек олимларига молиявий ва манавий кўмак кўрсатилаётганини алоҳида эътироф этиш лозим.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг