Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Instagram»нинг энг машҳур постлари аниқланди

«Instagram»нинг энг машҳур постлари аниқланди

Фото: «News.obozrevatel.com»

Таҳлилчилар 2020 йилда «Instagram»да жойлаштирилган энг оммабоп хабарларни санаб ўтдилар. Бу ҳақда «Billboard» портали хабар бермоқда.

Энг кўп фойдаланувчилар футболчи Криштиану Роналдунинг 2020 йил ноябрь ойида вафот этган афсонавий ҳамкасби Диего Марадона билан бирга тушган суратини баҳолашган. Мухлислар сурат остига қарийб 20 миллионта лайк босишган.

Иккинчи ўринни актёр Чедвик Боузманнинг саҳифасидаги пост эгаллади. Унда юлдузнинг 43 ёшида саратон касаллигидан вафот этганлиги ҳақида хабар қолдирилган. Мазкур хабарни ёқтирганлар сони 19,1 миллиондан ошди.

Оммабоплиги борасида учинчи ўрин «Барселона» футболчиси Лионель Мессининг хабарига насиб этди. У ҳам Роналду сингари Марадона билан бирга тушган расмини жойлаштирди. Хабарни қарийб 16,4 миллион киши юқори баҳолашган.

Тўртинчи ўринни модель Кайли Женнер олган сурат эгаллади: Травис Скотт ва қизи Сторми тушган фотосурат қарийб 16 миллион лайк тўплаган.

Баскетболчи Леброн Жеймс кучли бешликдан жой олди. Унинг спортчи Коби Брайанте хотирасига атаб қолдирган пости ижтимоий тармоқнинг 15,4 миллион фойдаланувчиси томонидан баҳоланган.

Шунингдек, ўнта энг оммабоп постлар рўйхатига Ариана Гранде, шунингдек, яна Криштиану Роналду ва Кайли Женнерлар киритилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг