Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ишқий саҳна» тасвирини 1 млрд. сўмга баҳолаган товламачи ушланди

«Ишқий саҳна» тасвирини 1 млрд. сўмга баҳолаган товламачи  ушланди

Иллюстратив фото

Хивада фуқарони қўрқитиб, 1 млрд. сўм талаб қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, фуқаро Ж.Б. фуқаро Б.Ж.нинг «Г» исмли таниши билан жинсий алоқада бўлганлигини видеотасвирга олганлигини, агар йил бошида 500 млн. сўмга сотган бино-иншоотини 1 млрд. сўмга қайта сотиб олмаса, тасвирларни интернетда тарқатиш билан қўрқитади.

Шу тариқа Ж.Б. ўзига таниш «бойвачча»ни берк кўчага тиққанига ишонч ҳосил қилиб, ундан хотиржам тарзда 90 млн. сўм ва 20 000 АҚШ долларини товламачилик йўли билан олган вақтида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент (ИИБ вакиллари билан ҳамкорликда) ходимлари томонидан ушланди.

Ҳолат юзасидан Ж.Б.га нисбатан товламачилик бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг