Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроилда қанча Ўзбекистон фуқароси борлиги маълум қилинди

Исроилда қанча Ўзбекистон фуқароси борлиги маълум қилинди

Ўзбекистон элчихонаси ватандошларимизни Исроилдаги ёрдамга муҳтож, ярадор, бедарак йўқолган ва мажбуран ҳибсга олинган фуқароларимиз ҳақида хабар беришга чақирди.

«Исроил Давлатида истиқомат қилувчи Ўзбекистон фуқаролари ДИҚҚАТИГА!!!

Исроил ҳудудида ёрдамга муҳтож, жабр курган, бедарак йўқолган ва мажбурий ушлаб турилган Ўзбекистон фуқаролари бўйича Ўзбекистоннинг Исроилдаги Элчихонасига мурожаат қилишингизни ва хабар беришингизни сўраймиз.

Мурожаат учун телефон рақамлар:

03-672-2466

03-672-2371

03-758-5075

03-758-5076», — дейилади мамлакатимиз дипломатик миссияси мурожаатида.

Элчихона маълумотларига кўра, Исроилда 10 мингга яқин Ўзбекистон фуқароси истиқомат қилади ва вақтинчалик меҳнат фаолияти билан шуғулланади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Исроилда Ҳамас ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 1 минг кишидан ошган, 2,9 мингдан ортиқ киши жароҳат олган. Аввалроқ Ғазо секторида 900 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани ва 4500 дан ортиқ киши яралангани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг