Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроилдаги элчихона Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирди

Исроилдаги элчихона Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси Исроилда бўлган фуқароларга тез ва масофадан туриб консуллик рўйхатидан ўтишни сўради.

Консуллик рўйхатидан ўтмаган фуқароларга мурожаат қилиб, анкетани белгиланган шаклда тўлдиришни сўраган.

«Ушбу маълумот фавқулодда вазиятларда тез ёрдам кўрсатиш учун муҳимдир», дейилади элчихона хабарида.

Бундан ташқари, шаҳар маъмуриятлари томонидан эвакуация ва яшаш жойидаги ўзгаришлар, фавқулодда консуллик ва юридик ёрдам кўрсатиш ишида ўз вақтида ҳисобга олиш учун янги алоқа маълумотлари ҳақида хабар бериш сўралган.

Консуллик бўлимининг алоқа рақамлари:

03-672-2466
03-672-2371
03-758-5075
03-758-5076
054-485-1397

Аввалроқ Исроилда 10 мингга яқин Ўзбекистон фуқароси истиқомат қилиши ва вақтинчалик меҳнат фаолияти билан шуғулланиши айтилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг