Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроилдаги ўзбекистонликлардан элчихонага бормай туриш сўралди

Исроилдаги ўзбекистонликлардан элчихонага бормай туриш сўралди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси Ўзбекистон фуқаролари яна бир мурожаат билан чиқди.

«Ҳозирги пайтда мамлакатда мураккаб вазият вужудга келаётганлигини эътиборга олиб ўзингизнинг шахсий хавфсизлик чораларини кўришингизни ва ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмасликни тавсия этамиз», дейилади хабарда.

Заруриятсиз кўчага ва бошқа кўнгилочар муассасаларга ташриф буюрмаслик, элчихонага (консуллик хизматларини олиш учун) келишни вақтинча тўхтатиб туриш сўралган.

Элчихона консуллик бўлими ишонч телефонлари:  03-672-2466; 03-672-2371; 03-758-5075; 03-758-5076.

Фавқулодда ҳолатларда ва шошилинч хабарлар учун: +972 54 485 1397 рақамлари қолдирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг