«Иссиқ кучаяди» — Ўзгидромет
Ўзбeкистон бўйича 10-14 июл кунларига об-ҳаво прогнози тақдим этилди.
Ушбу ҳафтанинг катта қисмида Ўзбекистон ҳудуди бўйича об-ҳаво юқори барик ўркач ривожланиши ва Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши билан белгиланади.
Ҳаво ҳарорати кундан-кунга кўтарилади. Ҳудуднинг катта қисмида иссиқ об-ҳавонинг чўққиси ҳафтанинг ўрталарига тўғри келади. 12-13 июл кунлари кундузги ҳаво ҳарорати 40-42 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 43-45 даражагача кўтарилади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг шимолида 11-12 июл кунлари энг юқори ҳарорат 43-45 даража бўлиши кутилмоқда.
Кучли иссиқ қисқа муддат кузатилади. 13 июлда Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларида, 14 июлда республиканинг барча ҳудудларида атмосферадаги жанубий оқимлар ғарбий оқимларга ўзгаради ва ҳаво ҳарорати 33-38 даражагача, жанубда 40 даражагача пасаяди. Бундай ҳарорат фони дам олиш кунларида ҳам сақланиб туради.
Ушбу ҳафта давомида республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво кам булутли ва асосан қуруқ бўлиши кутилмоқда.
10-12 июлда шимолда ва чўл ҳудудларда, 13-14 июл кунлари республика бўйича шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда.
Пойтахтимизда: 10-14 июл кунлари асосан кам булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги асосан кучсиз бўлади, 14 июлда 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Бугун кундуз куни ҳарорат 37-39 даража бўлади, 11-13 июлда ҳарорат аста-секин кўтарилади ва 12-13 июл кунларига келиб 39-42 даражага етади, 14 июлда 36-38 даража бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter