Италия ўзбекистонликлар учун иш ўрни ажратади

Италия томони 2026 йилдан бошлаб, ўзбекистонликларга 1500 та бўш иш ўрни учун квота ажратилганлигини маълум қилди.
Айтилишича, Италияда муҳандислик, туризм ва қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда малакали мутахассисларга талаб юқори.
Миграция агентлиги хабар беришича, Италия бош вазири Жоржа Мелонининг мамлакатимизга расмий ташрифи доирасида имзоланган — Миграция ва мобиллик тўғрисидаги Англашув меморандумининг ижроси ва амалиётга жорий қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Имзоланган Англашув меморандуми — тарихий ҳужжат, уни устида жуда кўп ишланди, келишувни тезроқ ҳаётга татбиқ қилиш тарафдориман. Миграция муҳим йўналиш саналади, Ўзбекистон эса бу соҳадаги бой тажрибаси билан Марказий Осиёдаги ҳамкорлар учун намуна бўла олади , - деди Италиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Piergabriele Papadia de Bottini.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter