Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Избосканда ярим йилда ЙТҲ бўйича 23 та жиноий иш кўриб чиқилди

Избосканда ярим йилда ЙТҲ бўйича 23 та жиноий иш кўриб чиқилди

Фото: «Xabar.uz»

2018 йил 5 ой давомида Андижон вилояти Избоскан туман суди томонидан ЖКнинг 266-моддаси билан боғлиқ жиноят ишларини кўриш жараёнида жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар бартараф қилиш юзасидан хусусий ажримлар чиқарилиб, туман ИИБ ЙҲХГга юборилган.

Мазкур хусусий ажрим муҳокамаси, транспорт воситаларидан фойдаланишда йўл қўйилаётган хато-камчиликлар, улар оқибатида содир этилаётган транспорт ҳодисалари ва уларнинг олдини олишга бағишланган йиғилиш Избоскан туман ИИБ ЙҲХГ биносида ҳайдовчи ва пиёдалар ўртасида бўлиб ўтди.

Йиғилишда жиноят ишлари бўйича Избоскан туман суди раиси Н.Зайнабидинов сўзга чиқиб, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиб, содир этилган жиноятлар аксарияти Туячи-Пойтуғ, Маданият-Андижон, Пойтуғ-Андижон, Пойтуғ-Тўрткўл йўналишларида юз бериб, турли турдаги тан жароҳатлари, фуқароларнинг ҳаётдан кўз юмишигача бўлган оғир оқибатлар келиб чиқмоқда. Шундан, ярим йил давомида йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 5 нафар фуқаро вафот этган ҳамда турли тан жароҳатлари олинган.

Жиноят ишлари бўйича Избоскан туман суди томонидан 2018 (2017) йилнинг 5 ойи давомида транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш билан боғлиқ жами 23 (20) шахсга (2017 йил 5 ойига нисбатан 3 (0,1%) нафар шахсга ошган) нисбатан жиноят иши кўриб тамомланган, шулардан 6 (4) шахсга нисбатан ҳукм чиқарилган, 17 (16) та шахсга нисбатан иш Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси асосида тугатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг