Жаҳонгир Ортиқхўжаев омма олдида кўриниш берди
Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев омма олдида кўриниш берди.
Championat.asia нашрининг ёзишича, Жаҳонгир Отиқхўжаев Тошкентдаги «Пахтакор» - «Олимпик» клублари учрашувини кузатишга келган. У ҳамон «Пахтакор» ФКнинг раҳбари ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, январ ойи ўртасида президент томонидан ўтказилган йиғилишда Жаҳонгир Ортиқхўжаев ишдан бўшатилгани эълон қилинганди.
Давлат раҳбари унинг «оёғи ердан узилгани»нини айтганди (видео).
Шунингдек, президент Шавкат Мирзиёев Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратурага лавозимидан озод этилган мутасаддиларнинг фаолиятини ўрганишни буюрганди.
У бўшатилганидан кейин оиласи билан мамлакатдан учиб кетмоқчи бўлганида Давлат хавфсизлик хизмати тўхтатиб қолгани айтилганди.
Ортиқхўжаевнинг депутатлик ваколати муддатидан олдин тугатилиб, сенаторлар сафидан ҳам чиқарилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter