Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жамоатчилик фикри сўрови: Sea Breeze Uzbekistan энг кутилаётган девелоперлик лойиҳаси деб топилди

Жамоатчилик фикри сўрови: Sea Breeze Uzbekistan энг кутилаётган девелоперлик лойиҳаси деб топилди

Жамоатчилик фикрини ўрганишга ихтисослашган «Ўзбекистонда жамоатчилик фикри» онлайн-ресурси Telegram’да энг кутилаётган девелоперлик лойиҳасини аниқлаш мақсадида очиқ сўровнома ўтказди.

100 мингдан зиёд фойдаланувчи иштирок этган овоз бериш натижаларига кўра, Sea Breeze Uzbekistan лойиҳаси 52 фоиз овоз билан ишончли ғалабани қўлга киритди. Chorsu by MANAR ва C1 лойиҳалари мос равишда 20% ва 11% овоз билан иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллади. Қолган еттита лойиҳа 10 фоиздан камроқ натижа кўрсатди.

«Ўзбекистонда жамоатчилик фикри» лойиҳаси асосчиси Тимур Бакиев халқ овоз бериши натижаларини шундай шарҳлади: «100 мингдан ортиқ овоз шунчаки рақам эмас, балки жамият йўналишини кўрсатувчи мезондир. Sea Breeze натижаси юртимизда замонавий дам олиш масканларини ривожлантиришга бўлган оммавий қизиқишдан далолат беради. Одамлар Ўзбекистонни чет элга чиқмасдан туриб мароқли дам олиш мумкин бўлган жой сифатида кўришни истайдилар».

Овоз бериш жараёнида муҳим асос бўлиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 августдаги 490-сонли қарори хизмат қилди. Мазкур қарор Sea Breeze Uzbekistan лойиҳасини амалга ошириш параметрларини расман тасдиқлади ва инвесторга нисбатан қатъий талабларни белгилади.

Хусусан, ҳужжат Чорвоқ сув омборига ҳар қандай оқова сувларни оқизишни тақиқлайди, инвесторга барча оқова сув тизимларини Чирчиқ шаҳридаги тозалаш иншоотларига улаш мажбуриятини юклайди. Шунингдек, қарор лойиҳа қурилиши бошланишидан олдин тўлиқ экологик экспертизадан ўтказилишини талаб қилади. Бунда Бош прокуратура, ДХХ, Давлат экология қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа идораларнинг иштирокини ўз ичига олган кўп босқичли давлат назорати ўрнатилади.

Шундай қилиб, Sea Breeze Uzbekistan лойиҳаси фуқаролик жамиятининг қўллаб-қувватлаши ва эътибори остида, қатъий экологик, ҳуқуқий ва инфратузилмавий тартибга солиш шартлари асосида амалга ошириладиган мамлакатдаги биринчи шундай миқёсдаги девелоперлик лойиҳасига айланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг