Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жанубий Кореянинг KBS телеканалида Ўзбекистонга бағишлаб махсус теледастур эфирга узатилади

Жанубий Кореянинг KBS телеканалида Ўзбекистонга бағишлаб махсус теледастур эфирга узатилади

Туризм қўмитаси томонидан Ўзбекистоннинг Сеул шаҳридаги элчихонаси билан ҳамкорликда мамлакатимиз туризм салоҳиятини хорижий давлатларда кенг тарғиб этиш ва бу орқали юртимизга ташриф буюрувчи сайёҳлар оқимини янада ошириш мақсадида Корея Республикасининг “Korean Broadcasting System” (KBS) миллий телеканали вакилининг Ўзбекистонга ижодий сафари ташкил этилди.

Ижодкор мамлакатимизнинг тарихий ва замонавий туризм инфратузилмалари барпо этилган Тошкент, Жиззах, Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳарларида бўлиб, “KBS” телеканалининг махсус Ўзбекистонга бағишланган телекўрсатувини тасвирга олди.

Теледастурда, ўзбек халқининг маданияти ва анъаналари, замонавий туристик инфратузилмаси, миллий таомлари ҳамда меъморий ёдгорликлари ҳақида ҳикоя қилинади.

Маълумот учун, “Дунё бўйлаб пиёда саёҳат қилиш” телелойиҳаси, КБСнинг энг оммабоп саёҳат дастури бўлиб, Жанубий Кореянинг потенциал сайёҳлари орасида энг машҳур дастурлардан бири ҳисобланади. Ўзбекистон ҳақида ушбу теледастур орқали бундан олдин 3 та катта кўрсатув кенг ёритиб ўтилган.

Бу сафарги дастурларида ҳам KBS телеканали нигоҳида Ўзбекистоннинг тарихий диққатга сазовор жойлари, туризм соҳасидаги замонавий ютуқларга эътибор қаратилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг