Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жазони ижро этиш колониясида маҳкумалар учун байрам ташкил этилди

Жазони ижро этиш колониясида маҳкумалар учун байрам ташкил этилди

Фото: ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси Жазони ижро этиш бўлими 21-сон жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкума аёллар учун байрам тадбири ташкиллаштирилди, деб хабар бермоқда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Б.Адилов ва ИИВ Қоровул қўшинлари бош бошқармаси қўмондони генерал-майор Д.Пан иштирок этиб, колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкума аёлларни байрам билан қутлашган. ИИВ Қоровул қўшинлари бош бошқармаси қошидаги эстрада ансамбли хонандалари томонидан куй ва қўшиқлар ижро этилиб, маҳкума аёлларнинг кўнглига бир дам бўлса-да хушнудлик бахш этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг