Женнифер Лопеснинг концерти сабаб Тошкентнинг айрим кўчалари ёпилади (харита)

7 август, пайшанба куни соат 19:00 да Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган (Миллий) «Бунёдкор» стадионида жаҳон эстрада юлдузи Женнифер Лопеснинг концерти бўлиб ўтиши муносабати билан айрим кўчаларда соат 12:00 дан 23:00 гача автотранспорт воситалари ҳаракати тўлиқ чекланади.
Улар:
- Чўпон ота – Қатортол кўчалари чорраҳасидан, Чўпон ота кўчаси бўйлаб, Чўпон ота ва Чилонзор кўчалари кесишган чорраҳасигача бўлган қисм;
- Чилонзор – Чўпон ота кўчалари чорраҳасидан, Чилонзор кўчаси бўйлаб, Чилонзор – КХАЙ кўчалари кесишган чорраҳасигача бўлган қисм;
- Бунёдкор иккинчи даражали кўчаси: КХАЙдан Чўпон ота кўчасигача бўлган қисм.
Пойтахт ИИББ ЙҲХБ ҳайдовчилардан ҳаракатланиш учун айланма ва ёндош кўчалардан фойдаланишни сўрамоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter