Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тугатилиб, Туризм қўмитасига қўшиб юборилади

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тугатилиб, Туризм қўмитасига қўшиб юборилади

Фото: «Xabar.uz»

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тугатилади ва Туризм қўмитасига бирлаштирилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев бугун ўтаётган селекторда янги тузиладиган ташкилотга Азиз Абдуҳакимов раҳбар бўлишини маълум қилган.

Азиз Абдуҳакимов бундан ташқари Бош вазир ўринбосари, Бадминтон федерацияси раиси каби қатор лавозимларда ҳам фаолият юритади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев Қарши Давлат университетига ректор этиб тайинланганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг