Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахлик шифокор меҳнат таътиллари учун 68 млн сўм ундириб олди

Жиззахлик шифокор меҳнат таътиллари учун 68 млн сўм ундириб олди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 151-моддаси 1-қисмида меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланиши белгиланган. Шунга қарамасдан, айрим иш берувчилар томонидан ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда, фойдаланилмаган таътиллар учун компенсация пулларини охирги 3 йил учун бериш ҳолатлари мавжуд. Бу эса, юқорида келтирилган Меҳнат кодексининг 151-моддасига зиддир, дейилади Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси хабарида.

Худди шундай ҳолатга 1978 йилдан Жиззах вилоят Паталогоанатомия бюросининг паталогоанатом врачи лавозимида фаолият кўрсатган Х.Қаюмов дуч келади. Яъни, у билан тузилган меҳнат шартномаси 2018 йилда бекор қилинади. Аммо Х.Қаюмов билан охирги ҳисоб-китоб қилинаётган пайтда унга фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун пуллик компенсация тўланмайди.

Фуқаро Х.Қаюмов ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам сўраб, касаба уюшмаларига мурожаат қилди. Жиззах вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан фуқаро Х.Қаюмовнинг қонуний ҳуқуқлари ҳимоя қилинди. Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судига Жиззах вилоят Паталогоанатомия бюросига нисбатан ходимга фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун пуллик компенсация ундириш ҳақида даъво аризаси киритилди.

Касаба уюшмалари томонидан амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида даъво аризаси қаноатлантирилиб, жами фойдаланилмаган меҳнат таътиллари 34 йилни ташкил этгани аниқланди. Шунга мутаносиб равишда 68 миллион 941 минг 44 сўм миқдорида пуллик компенсация тўловлари ундириб берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг