Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жўрабек Мирзамаҳмудов энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди

Жўрабек Мирзамаҳмудов энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди

Фото:«Sputnik»

Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистон энергетика вазирининг биринчи ўринбосари - «Ўзатом» агентлиги бош директори лавозимидан озод этилди.

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев тегишли қарорни имзолаган.

Жўрабек Мирзамаҳмудов 2019 йилнинг февраль ойи ўрталарида энергетика вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди. Шу билан бирга у Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директори лавозимида ҳам ишлаб келаётганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг