Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖССТ: ҳар олти кишидан биттаси бепуштликдан азият чекмоқда

ЖССТ: ҳар олти кишидан биттаси бепуштликдан азият чекмоқда

Ҳозирги кунда дунё бўйича ҳар олти кишидан бири бепуштлик дардига чалинган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботида қайд этилишича, бу кўрсаткич катта ёшли аҳолининг қарийб 17,5 фоизини ташкил қилади.

Бепуштликнинг олдини олиш, диагностика ва муолажа қилишга доир мавжуд усуллар нархи жуда юқори. Айниқса, кам даромадли мамлакатларда тиббий хизматнинг бу туридан барча бирдек фойдалана олмайди.

Шу сабабли ЖССТ ҳукуматларни ушбу дардга чалинган муҳтож инсонлар учун арзон ва сифатли даволаш воситаларидан фойдаланиш имкониятини оширишга чақирди.

Қолаверса, ташкилот кўплаб мамлакатларда бепуштлик статистикаси мунтазам юритилмаётгани муаммо кўлами янада ошишига хизмат қилишини маълум қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг