Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Журналистлар уюшмасининг собиқ раиси Мудофаа вазирига маслаҳатчи бўлди

Журналистлар уюшмасининг собиқ раиси Мудофаа вазирига маслаҳатчи бўлди

2022 йилдан буён Президент Администрациясида бош консультант лавозимида ишлаб келаётган Олимжон Ўсаров бошқа ишга ўтганлиги тўғрисида Президент фармойиши эълон қилинган.

Маълум бўлишича, Олимжон Ўсаров Мудофаа вазирининг ватанпарварлик тарғиботи, маънавий-маърифий масалалар ва ёшлар ишлари бўйича маслаҳатчиси лавозимида иш бошлаган.

Яқинда у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида «Миллий тикланиш» партияси раиси Алишер Қодировнинг мажбурий ҳарбий хизмат борасидаги фикрини қўллаб-қувватлаши ҳақида пост қолдирган эди. Ижтимоий тармоқ фаолларининг ёзишича, аслида ушбу ғоя муаллифларидан бири Олимжон Ўсаровнинг ўзи бўлган. Қолаверса, у «Миллий тикланиш» партиясидан икки чақириқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган (2005, 2010).

Ихтисослигига кўра, О.Ўсаров журналист, ҳуқуқшунос. Филология фанлари номзоди, доцент. 2-даражали адлия маслаҳатчиси (подполковник ҳарбий унвонига тенглаштирилган).

Меҳнат фаолияти давомида Олий суд Ахборот хизмати раҳбари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва оммавий коммуникациялар масалалари қўмитаси аъзоси, «Нуроний» газетаси ва «Кексалик гашти» журнали Бош муҳаррири, 2021-2022 йилларда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси вазифаларида ишлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг