Кадастр агентлиги бўлими собиқ бошлиғи ушланди

Андижон тумани кадастр бўлими собиқ бошлиғи ушланди.
Ҳуқуқ тартибот ходимлари томонидан Андижон шаҳрида тезкор тадбирда ўтказилган.
Унда Кадастр агентлиги Андижон тумани бўлими собиқ бошлиғи А.М ҳамда собиқ ходими С.Олар фуқаро Н.Ага Андижон туманидан боғдорчилик учун ажратилган 1 гектар ер майдонини Республика Кадастлар палатасида ишловчи танишлари орқали турар-жой сифатида тоифасини ўзгартириб, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришларини айтиб, эвазига жами 10.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.М ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари, 28,211-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Хозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter