Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кардиология маркази фаолияти ўзгаради, бунинг учун бюджетдан маблағ ажратилади

Кардиология маркази фаолияти ўзгаради, бунинг учун бюджетдан маблағ ажратилади

Кардиология маркази фаолияти бутунлай ўзгариши керак. Президент Шавкат Мирзиёев кардиология соҳасига оид ўтказилган видеоселектор давомида ушбу талабни қўйди.

Давлат раҳбари томонидан Кардиология марказида 15 дан зиёд юқори технологик амалиёт йўлга қўйилиши айтиб ўтилди. Бунинг учун бир қатор ташаббуслар амалга оширилади.

Унга кўра:

Кардиология маркази Россиянинг Бакулев номидаги юрак-қон томир касалликлари жарроҳлик маркази ва Германиянинг Шарите университети каби нуфузли тиббиёт ташкилотларида йилига 30 дан 50 нафаргача шифокорлар малакасини оширишни таъминлайди. Ушбу харажатлар бюджетдан қоплаб берилади;

- Марказга превентив кардиология, нур ёрдамида диагностика каби йўналишларда янги илмий-тадқиқотлар учун, замонавий лабораториялар ташкил этилади.

- Марказга келгуси йилнинг 1 февралига қадар ушбу мақсадлар учун 5 миллион доллар маблағ жалб қилинади.

«Умуман, қон томир орқали, юракдан ташқари бошқа касалликларни даволаш йўлга қўйилганини инобатга олиб, ушбу Марказ клиникаси фаолиятини кўп тармоқли шаклга ўтказиш вақти келди», - деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари томонидан тегишли мутасаддиларга уч ой муддатда Марказ фаолиятини трансформация қилиш бўйича таклиф киритиш топшириғи берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг