Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кейинги куз-қиш мавсумига тайёргарликни бугундан бошлаш кераклиги таъкидланди

Кейинги куз-қиш мавсумига тайёргарликни бугундан бошлаш кераклиги таъкидланди

Бош вазир раислигида видеоселектор йиғилиши давом этмоқда. Мажлисда бу йилги қиш мавсумида йўл қўйилган камчиликлардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда кейинги куз-қиш мавсумига тайёргарликни мутлақо янгича ёндашувда бугундан бошлаш кераклиги таъкидланди.

Бугунги кунда жами тармоқларнинг қарийб 42 фоизи, шундан электр узатиш тармоқларининг 39 фоизи, подстанцияларнинг 51 фоизи ҳамда трансформатор пунктларининг 35 фоизи ишга тушган муддатлари 40 йилдан ошган.

Шунинг учун, Президент топшириғига асосан ҳукумат томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар электр тармоқларини барқарор ва узлуксиз ишлаши учун 299 та трансформатор, 124,7 км турли хил кабеллар, 186 тонна трансформатор мойи етказиб бериш учун тезкор равишда қарор қабул қилиб, ишлар бошлаб юборилди.

Бу ишларни давом эттириш учун Энергетика вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги электр энергияси билан барқарор таъминлаш, энергетика хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида 2023-2024 йилларга мўлжалланган паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш дастурини молиявий манбаларни аниқ белгилаган ҳолда, бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш топширилди.

Шу билан бирга:

  • «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ 2023 йилда 817 км магистрал, 11 минг км паст кучланишли тармоқлари ва 2 минг 840 та трансформатор пунктларини янгилаш, магистрал подстанцияларнинг қувватларини қўшимча 1 минг 325 Мега вольт амперга оширилишини таъминлаш;
  • «Ўзтрансгаз» АЖ 2023 йилда 86 та газ ҳайдаш агрегатларини ҳамда 10 та газ турбинали двигателларни капитал таъмирлаш;
  • «Ҳудудгазтаъминот» АЖ 2023 йилда 151 км газ қувурларини мукаммал таъмирлаш, 114 та электркимё ҳимоя қурилмаларини модернизация қилиш, 2,5 мингта газ тақсимлаш пунктларини янгилаш ишларини амалга ошириш топширилди.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг