Коммунал тўловлар бўйича кимларга имтиёзлар берилади?
Президентнинг 2003 йил 27 мартдаги Фармонига асосан уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича энг кам иш ҳақи ҳисобидан табақалаштирилган миқдорларда ойлик компенсация пул тўловлари жорий этилган.
Адлия вазирлининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар беришича, уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомга асосан компенсация тўловлари қуйидагиларга берилади:
- 1941 — 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;
- ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар;
- Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари ва «Слава» орденининг учала даражаси билан мукофотланган шахслар;
- фашист концлагерларининг собиқ вояга етмаган маҳбуслари;
- Ленинград шаҳри қамали даврида ишлаган фуқаролар;
- кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлари;
- Чернобиль ҳалокати оқибатида жабрланган фуқаролар;
- ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter