Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси муаммоларига бағишланган медиатур ташкил этилди

Коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси муаммоларига бағишланган медиатур ташкил этилди

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими,  вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ҳамда вилоят “Сувоқова” ДУК ҳамкорлигида медиа-тур ташкил этди. 

Қумқўрғон тумани маркази “Сурхон соҳили”, “Улуғбек”, “Дўстлик”, “Нефтчилар”, “Оқсой”, “Янгишаҳар”, “Боғаро”, “Жийдали”, “Навбаҳор” ва “Азларсой” маҳаллаларидан иборат бўлиб, 43 436 нафар аҳоли истиқомат қилади.  Шундан 31 264 нафар аҳоли марказлашган ичимлик суви таъминоти билан таъминланган. Уларга бундай имкониятни туман марказига хизмат қилувчи “Сурхон соҳили” маҳалласида жойлашган “Марказий”  сув иншооти  ичимлик сув иншооти етказиб беради. Сув иншоотининг қуввати суткасига 12,4 м3 бўлиб, амалда 7,9 м3 64% қувват билан ишлайди. Уюштирилган медиа-турдан мақсад ушбу сув иншоотининг ҳолати ва ходимларнинг иш жараёни билан танишиш бўлди.

Айтиш керакки, доимий уюшма Сурхондарё вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси, вилоят “Сувоқова” ДУК матбуот хизмати билан ҳамкорлик қилиб келади. Матбуот анжуманлари, давра суҳбатларининг давоми сифатида ташкил этилган медиа-тур ҳам бу алоқаларнинг янги босқичини бошлаб берди, десак адашмаган бўламиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4407-сонли қарори ижроси бўйича “Аҳолига етказиб берилаётган ичимлик сувини ҳисобга олиш ҳолати, унинг хавфсизлиги ва сифатини таъминлашнинг технологик жараёни билан танишиш” мавзусида  ўтказилган медиа-турда журналистлар ва блогерлар  Жарқўрғон ва Қумқўрғон туманларига ташриф буюришди.

Иштирокчилар дастлаб Жарқўрғон туманидаги “Сурхон” марказидаги ичимлик сув иншооти билан танишишди. Биргина ушбу аҳолига сув етказиб бераётган иншоот қарийб 6  ярим миллиард сум маблағ асосида қайта таъмирланган. 15 та маҳалладаги 29 минг аҳоли бунинг ортидан тоза ичимлик суви билан таъминланган. Иштирокчиларга шу каби бир қатор қилинаётган ишлар ҳақида батафсил маълумотлар ҳам бериб ўтилди.  Шунингдек, резервуарда йиғилган сувлар ташкил этилган насослар орқали фильтрлаб тоза ичимлик сувини чиқариш жараёнларини ҳам иштирокчилар кузатишди.

Шундан сўнг ижодкорлар кейинги манзил Қумқўрғон тумани сари йўл олишди. Унда Қумқўрғон туманидаги “Марказий” ичимлик сув иншооти ва кўп йиллардан буён ичимлик суви билан таъминланмаган, 2019 йил Давлат дастури асосида қурилган “Чаёнтепа” маҳалласидаги ичимлик сув иншоотида бўлишди.

– Тумандаги сув иншоотини кўрар эканмиз Давлатимиз Раҳбари томонидан аҳоли учун яратилаётган шароитлар қувонтирди, – дейди блогер Наргиза Мусаева. “Чаёнтепа” маҳалласида 769 хонадонда 4112 нафар аҳоли истиқомат қиларкан. 2019 йилгача бор йўғи  23%  аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланган экан. Қолган аҳоли ичимлик сувини канал, ариқ, дарё ва качалкалардан ҳамда техника воситаси ёрдамида ташиб фойдаланади. 708 млн. сўм маблағ ҳисобига 1 дона сув қудуғи қазиш, 1 дона 25 м3 сиғимли сув минораси ўрнатиш ва 2,0 км сув қувурлари ётқизиш ишлари амалга оширилиши туман аҳолиси учун жуда катта қулайликни яратибди. Чунки амалга оширилган ишлар натижасида 953 нафар аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланганлигини кўрдик. Бу каби  бунёдкорлик ишларини кузатар эканмиз Президентимиз томонидан олиб борилаётган кенг қамровли ишларни янада кенгроқ ёритишимизда бу каби медиа-турлар катта ёрдам беришини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман.

Айтиш керакки Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 ноябрдаги ПҚ-4040-сонли қарорига асосан 2019 йил Инвестиция дастури доирасида “Чаёнтепа” маҳалласини ичимлик суви билан таъминланди. Маҳалла аҳолисининг тоза ичимлик суви таъминоти қамровини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 15 октябрдаги “2019-2022 йилларда Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №871-сонли қарорига мувофиқ “Қорсақли” маҳалласи худудида жойлашган “Бўйрачи” сув иншооти ва тармоқларини реконструкция қилиш режалаштирилган. Дастур доирасида ушбу объектда 3,1 км сув қувурларини реконструкция қилиш, 12 км сув қувурлари ўрнатиш, 2 дона бурғу қудуғини реконструкция қилиш, 1 дона янги сув қудуғи қазиш, 2 дона 60 м3 ҳамдаги сув сақлаш резервуарларини таъмирлаш, 2 дона 200 м3 сиғимли сув сақлаш резервуарлари қуриш, 1 дона трансформатор қурилмасини таъмирлаш, 1 дона янги трансформатор ўрнатиш, сув қудуғига 4 дона, сувни узатиш учун насосхонага  4 дона замонавий энерготежамкор насос қурилмалари ўрнатиш ишлари режалаштирилган. Ушбу ишларга 4,7 млрд. маблағ сарфланиши кўзда тутилган. Ишлар амалга оширилиши натижасида “Чаёнтепа” маҳалласининг 2320 нафар аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланади. Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 79% га эришилади.

Ташкил этилган медиа-тур давомида Жарқурғон ва Қумқўрғон туманлари аҳолисининг тоза ичимлик суви билан таъминланиши учун яратилган барча шароитлар билан журналистлар ва блогерлар батафсил танишиб қайтишди.

Азизбек Машрабов,

Сурхондарё вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш
бошқармаси Ахборот хизмати раҳбари

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг