Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коммунал хизмат вазирлиги шу пайтгача 90 фоиз ишни бажармаган

Коммунал хизмат вазирлиги шу пайтгача 90 фоиз ишни бажармаган

Senat.uz

2019 йил давомида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги зиммасига 28 та мақсадли вазифа юклатилган бўлиб, шундан 8 таси биринчи ярим йилликда бажарилиши лозим эди.

Тақдим этилган маълумотлар ўрганилганда 8 та топшириқдан бор-йўғи 1 таси бажарилгани аниқланган. Яъни 90 фоиз иш бажарилмай қолиб кетган.

25 июль куни Олий Мажлис Сенатида Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтган. Унда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2019 йил биринчи ярим йиллигида амалга оширилиши белгиланган мақсадли вазифаларни бажариш юзасидан ҳисоботи эшитилган.

Бажарилмаган ишлар:

  • Бухоро ва Тошкент вилоятларининг 8 та қозонхона ва 6,79 км иссиқлик тармоқларини фойдаланишга топширилмаган;
  • замонавий ичимлик суви ўлчаш асбоблари ва ускуналарини харид қилиш учун молиялаштириш манбалари бугунги кунга қадар аниқланмаган;
  • мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳуқуқий ва техник хатловдан ўтказилмаган;
  • “Иссиқлик таъминоти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмаган;
  • Самарқанд, Бухоро, Наманган ва Қарши шаҳарларининг сув таъминоти ва канализация иншоотларини бошқарувга бериш бўйича танлов ўтказилмаган.

Шунингдек, мажлисда вазирлик томонидан 2019 йил давомида амалга оширилиши кўзда тутилган 12 та вазифанинг ҳам ижроси суст даражада эканлиги айтилган.

Мажлисда муҳокама якуни бўйича Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги 2019 йил биринчи ярим йиллигида амалга оширган ишлари қониқарсиз деб топилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг