Корея билан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тизими бўйича меморандум имзоланди

Айни дамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги делегацияси Корея Республикасида амалий ташриф билан (24—29 март) бўлиб турибди.
Ташриф давомида экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш тизимларини такомиллаштириш, шунингдек, стратегик экологик баҳолаш ва углерод нейтраллигини таъминлаш йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Ташриф доирасида Экология вазирлиги Давлат экологик экспертизаси маркази ва Корея Республикаси Атроф-муҳит институти ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Мазкур меморандумда қуйидагилар кўзда тутилган:
🟢атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш тизимини такомиллаштириш;
🟢жамоатчиликни экологик қарорлар қабул қилиш жараёнларига кенг жалб қилиш;
🟢стратегик экологик баҳолаш соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали ҳамкорликни кенгайтириш;
🟢соҳадаги миллий қонунчиликни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш механизмларини яратиш;
🟢углерод изини камайтиришга қаратилган пилот лойиҳаларни амалга ошириш;
🟢ходимлар малакасини ошириш бўйича ўқув-семинарлар ташкил этиш;
🟢KOICA томонидан қўллаб-қувватланаётган «Технологик базани такомиллаштириш ва илғор мониторинг тизими технологияларини жорий этиш орқали Ўзбекистонда атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик атроф-муҳитни баҳолаш тизимини мустаҳкамлаш» лойиҳа концепцияси бўйича ҳамкорликни ривожлантириш.
Ташриф давомида атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш жараёнларининг самарали механизмлари, жамоатчиликнинг атроф-муҳит билан боғлиқ маълумотларга эга бўлиши ҳамда жамоатчилик эшитувларининг самарали ҳуқуқий асослари, экологик мониторинг учун реал вақтда маълумот олишга мўлжалланган интеграциялашган ягона рақамли тизим яратиш кўзда тутилган.
Қолаверса, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги миллий қонунчиликни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, Корея Республикасининг углерод изини камайтириш бўйича тажрибасини ўрганиш ва бу борада Ўзбекистонда самалари тизимни йўлга қўйиш борасида керакли маълумотлар олиш ва тажриба ошириш мақсад қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter
Изоҳлар мавжуд эмас