Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус бўйича янги рекорд, ўлим тўшагида экани айтилган Ким Чен Ин, матбуот эркинлигида кўтарилиш ва бошқа муҳим хабарлар

Коронавирус бўйича янги рекорд, ўлим тўшагида экани айтилган Ким Чен Ин, матбуот эркинлигида кўтарилиш ва бошқа муҳим хабарлар

Коллаж:«Xabar.uz»

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали 21 апрель куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтади.

Шунингдек, эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.

Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият

2020 йил 21 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1657 нафарни ташкил қилмоқда.

Ҳозирга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар сони  357 нафарни ташкил этмоқда.

21 апрелни ўзида 96 киши тузалди, бу шу вақтгача рекорд саналади. 

ОАВ: Жарроҳлик амалиётини ўтказган Ким Чен Иннинг аҳволи яхши эмаслиги айтилмоқда

АҚШ КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг операциядан кейин жиддий хавф остида эканлигига ишора қилувчи разведка маълумотларини тарқатган.

Аммо кейинчалик, Шимолий Корея раҳбари ўлим тўшагида ётгани ҳақидаги овозаларга аниқлик киритилди.

Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида юқорилаб, 156-ўринга чиқди

Ўзбекистон «Reporters Without Borders» (Чегара билмас мухбирлар) ташкилотининг матбуот эркинлиги рейтингида ўз рейтингини 4 тага яхшилаб, 180 давлат орасида 156-ўринни эгаллади.

Ташкилот томонидан ОАВ сифатида рўйхатдан ўтиш осонлаштирилгани эътироф этилган. Жонли сиёсий кўрсатувлар пайдо бўлганлиги ва баъзи журналистлар бугунги кунда коррупция ва мажбурий меҳнат каби нозик мавзуларни ёритаётгани ҳам назардан четда қолмаган.

22 апрель куни қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Республика Гидрометерология маркази 22 апрель куни кутиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Бошқа муҳим мақолалар

Мактабларда ўқув йили онлайн тарзда якунланиши маълум қилинди

Рўзада тўғри овқатланиш жуда муҳим. Маслаҳат ва тавсиялар

АҚШда коронавирусни даволашда 72 хил усул синаб кўриляпти

Янги коронавирус ҳайвондан келиб чиққан — ЖССТ

ДСҚ йирик солиқ тўловчиларга стикер беради

Бизни кузатишда давом этинг. 

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг