Коррупцияга қарши курашиш агентлигига яна бир директор ўринбосари тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3 ноябрдаги ПҚ-4873-сон қарори билан Хайдаров Талъатжон Солиевич Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ўринбосари — Коррупцияга қарши курашиш тизимини таҳлил ва мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Т. Хайдаров 1980 йилда туғилган, маълумоти олий, 2001 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.
Тайинловга қадар, Т. Хайдаров Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ички хавфсизликни таъминлаш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter