Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Козимжон Комиловнинг янги лавозими маълум бўлди

Козимжон Комиловнинг янги лавозими маълум бўлди

Фото: «Xabar.uz»

Олий суд раиси Козимжон Комилов истеъфога чиқарилгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу хабар расман тасдиқланди.

Давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар қилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг ваколатлари жорий йил 24 август куни тугаётган 6 нафар судьясининг ўрнига номзодлар юзасидан Олий Мажлис Сенатига тақдимномалар киритган.

Ушбу номзодлар:

- Балкибаева Жанагул Исмайловна;

- Гафуров Аскаржон Бойисович;

- Давлетова Кароматжон Худайбергеновна;

- Исмайлов Рахат Аминбаевич;

- Рахимов Абдуманноб Кузиевич;

- Рахманов Акмал Эргашевич.

Улар Сенат томонидан сайланган тақдирда, ўз ваколатларига 24 август кунидан бошлаб киришадилар.

Бундан ташқари, Президент ўз тақдимномаси билан Конституциявий суд судьяси вакант лавозимига Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси лавозимини эгаллаб келган Комилов Козимжон Фазиловичнинг номзодини таклиф этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг